Жанлуижи Доннарумма: "Умид қиламанки, шанба куни Буффон билан футболка алмаштириш насиб этади"
19 nov 2015 22:55
News
Жанлуижи Доннарумма: "Умид қиламанки, шанба куни Буффон билан футболка алмаштириш насиб этади"
"Милан" жамоасининг 16-ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Ювентус" билан бўладиган ўйинни интизорлик билан кутаётганини таъкидлади.
"Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпман. Стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилиши аниқ. Лекин бу мени довдиратмайди. Мени Буффон билан таққослаётганлари жуда ёқимли. Лекин мен келажак ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мен шунчаки ҳар куни машғулотларда тер тўкиб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қилмоқчиман. Буффонни ажойиб фаолияти билан табриклайман. Умид қиламанки, шанба куни у билан футболка алмашиш насиб этади. Буффонга қарши ўйин менга қўшимча куч беради. Мен бу учрашувда ўз дарвозамни қуруқ сақлаган ҳолда ғолиб чиқмоқчиман", - дейди Доннарумма.
Link :
Source : Football-Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments