Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр
05 aug 15:16
News
Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоани тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Парижликлар футболчи учун янги клуб топа олмаса, Доннарумма ПСЖ билан шартномасини бекор қилишга тайёрлиги маълум бўлди.
Италиялик дарвозабон вакилларининг "Галатасарой" ва "Манчестер Юнайтед" билан музокара жараёни ҳали бошланмаган. Бу клублар Доннаруммани қўлга киритиш учун даъвогарлик қилмоқда.
Аввалроқ ПСЖ "Лилль" посбони Люка Шевалье билан 40 миллион евро эвазига шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Доннарумма ўтган мавсум парижликлар сафида 47 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 43 та тўп олиб чиққан эди.
Link :
Source : x.com/JacobsBen
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments