Жан-Пьеро Гасперини: "Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо учта гол фарқи ҳам хурсанд қилди"
20 feb 2020 12:20
News
Жан-Пьеро Гасперини: "Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо учта гол фарқи ҳам хурсанд қилди"
"Аталанта" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1), жамоа кейинги ўйинда ҳам диққат билан ўйнаши кераклигини айтди.
"Ажойиб натижа. Биз яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо учта гол устунлиги ҳам ёқимли. Сўнгги дақиқаларда эҳтиёткорлик билан ўйнашимиз керак эди.
Мен "Месталья"да гол уришимизни хоҳлайман, асабийлашишни эмас. Байрам қилишга жуда эрта, уч ҳафтадан кейин хурсанд бўлишни истайман", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" ва "Аталанта" ўртасидаги жавоб ўйини 10 март куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments