Latest news

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  5 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин” News

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди, гол урдик ва ғалабага эришдик. Бироқ, хатолар ҳам учраб турибди. Ҳимоя борасида камчиликларимиз кўп. Ёш футболчиларга ҳам имконият бераяпмиз. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўз майдонимизга тезроқ қайтишимизга умид қиламан. Йигитларга ғалаба учун охиригача курашганликлари туфайли раҳмат айтаман.

- Охирги 3 та ўйинда жамоа 5 очко жамғарди. Бугунги учрашув сиз учун охирги имконият эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Раҳбарият бизга вазифа қўйгани рост. Зиммамиздаги вазифани бажармасак, биз учун исталган ўйин охиргиси бўлиши мумкин. Биз албатта ғалабали натижалар учун ҳаракат қилаяпмиз.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ҳаракатларидан қанчалик қониқдингиз?

- Ёш футболчилардан кўп фойдаланаяпмиз. Улар 100 фоиз ишончни оқлади дея олмайман, лекин ҳаракат қилишаяпти. Уларнинг ҳаракатларидан қониқдим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика