Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  1 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Жамшид Саидов: "Суперлигани марказлашган ҳолатда давом эттириш яхшироқ эди" News

Жамшид Саидов: "Суперлигани марказлашган ҳолатда давом эттириш яхшироқ эди"

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида қисқа ва оддий фикр билдиришим мумкин. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Афсуски, илк сониялардан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бугун кўплаб ёш футболчиларга ўйнаш имкониятини бердик. Тажриба етишмагани таббий ҳол. Гол уриш учун юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик",- дейди Жамшид Саидов.

- "Бухоро"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Олдинда ўйинлар бор, охиригача курашамиз. Кейинги турда "Қизилқум" билан ўйнаймиз, қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. 

- Сўнгги тўрт турни қандай ўтказиш тарафдорисиз? Шунингдек масъулиятли паллада ёшларга ишонч билдириш таваккалми?

- Агарда марказлашган ҳолатда ўтказилганда жуда яхши бўларди. Биз барча ўйинларни сафарда ўтказамиз. Марказлашган ҳолатда барча бир хил шароитда бўларди. Ёшларга ишонч билдиряпмиз. Ҳа, хатолар бўляпти. Мураббийлар штаби билан биргаликда уларни руҳий ва тактик томондан тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. 

- Бугунги дурангни ғалабага тенг десак бўладими?

- Ҳа, албатта. 0:1 ҳисобида ютқаза туриб якунда 1:1 қилдик. Биз учун қўлга киритилган ҳар бир очко олтинга тенг. 

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика