Latest news

22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  2 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  71 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди" News

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамшид Саидов: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет иккинчи ўйин иккинчи таймда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз, аммо шунга қарамай 3 очко учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман" Мухлислик учун келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз мақсади: ўтган мавсумдан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Жамоа нега иккинчи бўлимда ўйинни сусайтириб юборяпти?

- Менимча психология. Муваффақиятли биринчи бўлимдан сўнг йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Ҳеч қандай жисмоний муаммолар йўқ. Дастлабки турлар ўтиб олгандан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

- "Қизилқум" март ойида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди. Нимага қодирлигимизни кўрсатишга уринамиз. Албатта ижобий натижани режа қилганмиз.

- Жамоага грузиялик ҳужумчи (Элгужа Лобжанидзе) таклиф қилинган эди. Унинг жароҳати борми, бўлса қачон қайтади?

- Ҳа, унда шикастланиш бор. Улар таркибимизда, шартнома имзолаганмиз. У сафга қайтиши билан ҳужумчи хизматидан фойдаланамиз.

- Роберт Озолс Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Кейинги турларда бошқа дарвозабон хизматидан фойдаланасизми?

- У ортга қандай ҳолатда қайтишига қараймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Rating: +1   

Comments

   
11 mar 22:54:05
HAVASKOR JURNALIST
Ikkinchi davrada ishqilib o'yinni tashlab yubormanglar. Ps: Qizilqum muxlisi emasman!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика