Latest news

17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7

Жамшид Ҳасанов: "Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз" News

Жамшид Ҳасанов: "Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" жамоаси ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Машъал"га қарши кечган учрашув, "Қизилқум" жамоаси ва навоийликларга қарши учрашувга тайёргарлик ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўтиш ўйинида ҳар доим ҳар қандай жамоага қарши бўладиган баҳс қийин бўлади. Бундай баҳсларда рақибнинг савияси ҳақидаги гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас, доим бундай учрашувлар шиддатли бўлади. "Машъал"га қарши баҳс қийин бўлишини билардик. Биз бу учаршувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

 "Қизилқум"да фаолият олиб борганман, уларни биламан. Навоийда яхши жамоа бор. Бизга бу учрашув "Машъал"га қарши ўйиндан кўра бироз осон бўлади деб ўйлайман. Сабаби учрашувни мухлисларимиз қаршида Қўқонда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, биз 5-декабрь куни "Қизилқум"дан муваффақиятли ўтиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Тайёргарликлар яхши ўтмоқда. Энди битта қадам қолди. Энди бор кучлимиз билан охирги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.Ўйлайманки, ушбу тайёргарликларимиз охирги ўйинда ҳам самарасини беради ва қўқонлик мухлисларни хурсанд қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика