Latest news

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  1 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  3 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  10 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди" News

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Кўрдинглар, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бунақа ўйинлардан кейин жамоани йиғиб олиш қийин бўлади. Бу натижани унутиб, олдинда бизни кутиб турган жиддий ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. 

- Иккинчи бўлимнинг тахминан 25-30 дақиқалари давомида терма жамоамиз ўйини ўхшамади. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бу футболчилар ҳали ёш. Биринчи бўлимда киритилган кўп голлар балки уларнинг бир оз бўшашига сабаб бўлгандир. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаяжонни енгиб ўтишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. 

- Терма жамоамиз захирасидан қай даражада кўнглингиз тўлмоқда?

- Ҳозир бор имкониятимиз шу. Жуда идеал деб айта олмайман. Аммо захирада асосий таркиб ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор.

- Вазиятларни якунлашда бир оз маҳорат етишмагандек кўринмоқда...

- Йўқ, буни маҳорат билан боғламаган бўлардим. Буни босим билан боғлаган бўлардим. Тикланишга бир кун вақтимиз бор. Насиб бўлса 7-санада янада яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика