Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  13 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  3 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  24 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  52

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари News

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини 2 марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Унинг иккинчи сейвидан кейин ОКМК ҳужумга ўтиб кетди ҳамда учинчи голни уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Умуман, Эргашев ОКМКнинг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишида (3:1) катта роль ўйнади.


"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 12-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Тажрибали футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди. Черан яна бир марта "класс"ини намойиш қилиб, "шер"лар фойдасига ғалаба олиб келди. Бундан ташқари, ҳужумчи баҳс давомида ҳимояга қайтиб, мудофаа вакилларига ёрдамлашди ва стандартлардаги иккинчи қаватда кўп марта рақиблардан устун келди.


"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Исломжон Тошпўлатовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Навоийликлар аъзоси "Нефтчи" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Владимир Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мувозанатни тиклади.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бунёдкор"га қарши ўйиндаги воқеликлар туфайли 5 та ўйинга четлаштирилган қаршиликлар устози жамоасини Жиззахдаги баҳсга яхши тайёрлагани билинди. "Насаф" меҳмонда ўйнаганига қарамай, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика