"Жамоа шунчаки юлдузлар йиғиндисидан иборат". ПСЖ мухлислари раҳбарият ва футболчиларга мурожаат билан чиқишди
		
		12 mar 2022 23:29
        News	
	 
				 
				"Жамоа шунчаки юлдузлар йиғиндисидан иборат". ПСЖ мухлислари раҳбарият ва футболчиларга мурожаат билан чиқишди
RMC Sport нашри клуб мухлисларининг ПСЖ раҳбарияти ва футболчиларига йўллаган мурожаатини нашр қилди.
Биз содир бўлишидан қўрққан аянчли ва қабул қилиб бўлмас воқеа афсуски юз берди. Жамоа мавсум бошланганини февраль ойида ҳис қилса, ўйинларни пиёда юриб ўтказса, қачон юқори чўққиларни забт этамиз? Жамоа шунчаки юлдузлар йиғиндиси бўлса, улар том маънода бир-бирини умуман тўлдирмаса, ҳақиқий футбол лойиҳасини қандай яратамиз? Қарорни ўзи қабул қилмаслиги кўриниб турган мураббийни кийим алмаштириш хонасида ким ҳурмат қилади? Ўз мухлислари билан учрашувдан кўра мода ҳафталигида кўпроқ кўриниш берадиган футболчиларда барчасини ўнглаш учун иштиёқ қаердан ҳам бўлсин?
Бизнинг хотирамиз қисқа эмас. Носир Ал Ҳелайфининг вазифаси нималардан иборат эканлигини жуда яхши биламиз. Аммо кўринишидан у бу жойга лойиқ эмас. Ҳозирги аҳвол жамоани тўлиқ қайтадан қуришни талаб қилади. Бизнинг ПСЖ жамоадан фойдаланадиган эмас, унга ёрдам берадиган инсонларга лойиқ. Раҳбариятдан истеъфо талаб қиламиз!", -дейилади мухлислар баёнотида.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments