Latest news

20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  3 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди News

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди

Қозоғистоннинг "Қайрат" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддиновга Туркиянинг "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди.

Анталияда йиғин ўтказаётган "Насаф" Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоаси билан дурангга имзо чекди. 

Учрашувни томоша қилиш учун борган Championat.asia вакили маҳаллий агентлардан бири билан танишди. Айни пайтда футбол агенти сифатида фаолият юритаётган Ҳаяти Шен куни кеча "Қайрат" жамоасига трансфер қилинган Жасур Жалолиддинов ҳақида гапирди.

"Бу футболчини "Трабзонспор" скаути сифатида ишлаб юрган чоғимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Анталиядаги йиғинида кўрганман. Чап оёқда тўп тепадиган, жуссаси кичкина, аммо ҳаракатлари жуда ажойиб бўлиб, майдон марказида доминантлик қиларди.

Биз у йигитни ўргандик, ҳаракатларини кузатдик. Жуда иқтидорли эди, аммо »Трабзонспор«да ўйнаб кета оладиган савияда эмасди. 

Ўшанда 10-рақамли йигитни Истанбулнинг гранд жамоалари — "Галатасарой", "Бешиктош" ва "Фенербахче" скаутлари ҳам қизиқиш билан кузатганди.

Ундаги иқтидор яққол намоён бўлганди. Лекин Туркия суперлигасида, хусусан, гранд клубларда ўйнаб кетиш учун иқтидорли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Сиз тайёр футболчи бўлишингиз керак", - дейди мезбон мамлакат вакили.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика