Latest news

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  14 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Жалолиддинов: “Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо …” News

Жалолиддинов: “Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо …”

“Локомотив” сафидаги дебютини Россия U-19га (1:3) қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган Жасур Жалолиддинов ўз фикрлари билан бўлишди.

У баҳсни асосий таркибда бошлаб, 62-дақиқада захирага олинганди.

- “Локомотив” таркибидаги илк ўйинингни қандай баҳолайсан?

- Қийин ўтди. Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо ҳали ўз формамга қайтиб олишим керак. Ўзбекистон чемпионатида танаффус бўлгани сабаб узоқ вақт ўйнай олмадим.

- Бугунги ҳаракатларингдан қониқдингми?

- Йўқ, ҳали 100 фоизга тайёр эмасман. Жисмонан юз фоизга тайёр бўлмасанг, ўзингни тўлиқ кўрсатишинг ҳам қийин кечади.

- Бугун тўлиқ ҳужум фронтида ҳаракат қилдинг. Қайси позиция қулайроқ?

- Фарқи йўқ – чапда, ўнгда ёки ҳужумчи ортида.

- Мураббий қандай кўрсатма берганди?

- Қанотларда ёрдам бериш ва иккинчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилишим кераклигини. Эдерга яқинроқ ўйнашни.

- Жамоа ўйинини умумий қандай баҳолайсан?

- Хулосалар чиқариш керак. Ҳар қандай мағлубият яхши эмас, боиси ҳамма ўйинлар муҳим аҳамият касб этади. Ёмон ўйнамадик, аммо ўйин унутилади, натижа эса қолади.

- Жамоага тўлиқ мослашганинг ҳақида гапирдинг. Ким сенга ёрдам берди?

- Барча йигитлар – Гилерме, Чорлука. Машғулотлардан кейин Миранчук билан қолиб жарима зарбалари устида ишлардик. Бир ойлик машғулотлар давомида ундан кўп нарсаларни ўргандим. Афсус, у жамоани тарк этди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика