Жалолиддин Машарипов: “ОЧЛда биз рақиблардан эмас, рақиблар биздан қўрқишсин"
07 feb 2020 21:01
News
Жалолиддин Машарипов: “ОЧЛда биз рақиблардан эмас, рақиблар биздан қўрқишсин"
Жамоа аъзолари куни кеча ушбу баҳсдан олдин сўнгги назорат баҳсини "Қизилқум"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг тайёргарлик, ички муҳит ва кайфият ҳақида етакчи футболчи Жалолиддин Машарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“ОЧЛ илк туридан олдинги охирги ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Ҳаммаси ўйлаганимиздек кетмоқда. Жароҳат олган футболчилар ҳам тезроқ сафга қайтишса янада кучли бўламиз. Олимпия терма жамоаси аъзоларининг кайфияти бўлажак учрашувга ортиқча таъсир қилмайди деб ўйлайман. Йигитлар ортда қолган воқеларни эсдан чиқаришди. Рақибларимизни ўрганиб, уларнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Ўтган йили бундан ҳам кучли гуруҳга тушган эдик. Биз улардан эмас, рақиблар биздан чўчиши керак. Бу томонлама футболчилар юз фоиз тайёрлар.
Олимпия терма жамоамиз муваффақиятсизликка учрагач, мухлисларда кайфият тушган, қизиқиш пасайган. Бўлажак ўйинда ғалаба қозониб халқимизни яна футболга қизиқтиришга, стадионга қайтаришга боримизни берамиз”, - деди Машарипов.
Comments