Latest news

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  32 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  30

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас" News

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

"Ал Насср" ярим ҳимоячиси билан боғланиб унинг ҳозирги ҳолати, терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ҳамда Венсан Абубакар ҳақида сўрадик.

- Жалолиддин аҳволингиз яхшими? Ҳозирги жароҳатни қачон ва қандай олгандингиз?

- "Ал Насср" билан янги мавсумга тайёргарликни Испанияда олиб бордим. Жароҳатни айнан Испаниядаги йиғинида олдим. Машғулотлар вақтида жуда оғир юкламалар берилди. Шифокорлар айнан шу юкламалар туфайли жароҳат кузатилди деб айтишди.

- Айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказяпсиз. Қачон сафга қайтасиз?

- Худо хоҳласа тахминан 15 кунларда майдонга қайтсам керак. Даволаниш курсидаги охирги укол қолди, ўша уколни олиб яшил майдонга қайтаман.




- Ёзда сизни Миср клубига ўтишингиз ҳақида хабарлар чиққанди. Бу трансфер амалга ошишига жароҳатингиз тўсиқ бўлди десак бўладими?

- Ҳа, бу трансфер жароҳат туфайли амалга ошмади. Тўғриси "Ал Насср" мени қўйиб юборишни у қадар хоҳламаётганди. Охирги гап ўзимда қолганди, кутилмаган жароҳат туфайли трансфер амалга ошмади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Тажрибали футболчи сифатида жамоамиздан нима кутяпсиз?

- Иккала жамоа ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шахсий фикримча Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам топ терма жамоалар эмас. Катанецнинг интервьюсини кўрдим, бош мураббий рақиблар жуда кучли деб айтибди. Лекин жуда кучли эмас, Камерун терма жамоаси сардори Венсан Абубакар билан бирга ўйнайман. Айтмоқчи бўлганим ўйнаса бўлади. Йигитлардан ортиқча босимни олиб ташлаш керак. Ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас. Интервьюни кўрганимда бош мураббийнинг ўзи ҳам ғалабага ишонмаётгандек гапирди. Бу оддий ўртоқлик ўйини деб айтди. Йигитларни ғалабага ишонтириши керак. Бу интервьюни кўрган футболчилар бош мураббийни ўзи ҳам ғалабани ўйламаяпти деб фикр қилиши мумкин. Ҳар қандай терма жамоани мағлуб этиш мумкинлигини тушунтириши керак. Фикримча "бу оддий ўртоқлик ўйини, йигитларни синаб кўрамиз" деган гап бўлиши керак эмас деб ўйлайман.




- Айтганингиздек Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар билан "Ал Насср"да бирга тўп тепасизлар. Унинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Абубакар кўпроқ ҳимоячилар олдида туриб, дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади. Асосан шериклари билан девор услубида ўйнайди, корпуси билан яхши ўйнайди, иккита вазиятдан битта гол уради. Унга қарши ўйнаса ҳам бўлади, айтганимдек ваҳима қилиш керак эмас.

- Жароҳат олганингиздан кейин ЎФА ёки терма жамоа вакиллари cиз билан боғланишдими?

- Албатта чемпионатнинг илк турида майдонга тушмаганимдан кейин Катанецнинг ўзи алоқага чиқди ва ҳол-аҳвол сўради. Жароҳатим борлигини айтдим ва афсуски терма жамоа йиғинига бора олмаслигимни билдирдим. Кўпчилик ёзиб далда бериб турди.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика