Latest news

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  0 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

Жалил Кимсанов : “Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан” News

Жалил Кимсанов : “Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан”

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги турда “Андижон” жамоаси билан учрашади. Жамоа аъзолари “водий дерби”сига астойдил тайергарлик кўришмоқда.

Биз машғулотлар пайтида астойдил ишлаётган ҳимоячи Жалил Кимсановни суҳбатга тортдик.

- Жалил аввало сизни «Насаф» дарвозасига урган голингиз билан табриклаймиз. Бу сизни чемпионатдаги дастлабки голингиз эди.
- Ҳа бу йил ҳисобидан энди гол урдим. Мухлисларга озгина бўлса ҳам қувонч улашганимдан хурсандман. Мухлисларимиз шундай қўллаб туришса Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан.


- Сиз аслида ҳимоя чизиғи вакилисиз...
- Тўғри мен ҳимоячиман, лекин ҳозирги замонавий футболда ҳамма бир тану бир жон бўлиб майдонда харакат қилсагина натижага эришиш мумкин. Айниқса биз қанот ҳимоячиларга мураббийимиз томонидан ҳужумни қўллаб қувватлаш вазифаси берилади. Стандарт вазиятларда эса марказий ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга ўтишади. Лозим бўлган вақтларда ҳимояда ҳужумчиларимиз ҳам ердам беришади.

- Жамоанинг ўйинлари анча мазмун касб этмоқда. Лекин мухлисларга натижа керак. Нима деб ўйлайсиз сизларга нима етишмаяпти?
- Ҳа мавсум бошидаги ўйинларимизга нисбатан жамоадошларим билан бир-биримизни анча яхши тушуняпмиз. Ўйинимиз анча қовушиб қолди. Манимча бизга яратилган вазиятларни голга айлантиришда бироз омад етишмаяпти. Мухлисларимизга ваъда бераман яхши натижаларга ҳам эришадиган кунларимиз яқин. Менга ўхшаган қўқонлик ўйинчилар ҳаммадан ҳам кўпроқ истаймиз ғалаб қозонишни. Биз ҳам мухлисларимизни хурсанд холда кўришни жуда хоҳлаймиз.  

- Сизга навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Суҳбатингиз учун раҳмат!


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика