Latest news

14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  0 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  6 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  6 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатардаги иккита стадион билан танишди News

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатардаги иккита стадион билан танишди

Тошкент шаҳар ҳокими ва "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатарда бўлиб қайтди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ортиқхўжаев меҳнат таътили бўлишига қарамай Дохадаги "Халифа" ва октябрь ойида фойдаланишга топширилган, ЖЧ-2022 ўйинлаини қабул қилувчи "Ал Тумама" стадионлари билан танишди.

2025 йилда Тошкент шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу мусобақа ташкилий қўмитаси аъзоси сифатида иккита стадионни обдон кўздан кечирди. "Халифа" стадиони майдон атрофида югуриш йўлаклари борлиги (худди ўзимизнинг "Пахтакор" стадиони каби) боис Осиё ўйинларига мос келади. Бу йил мундиал баҳсларини қабул қилувчи "Ал Тумама" стадиони эса суперзамонавий ўйингоҳлардан биридир.


"Халифа Халқаро" стадиони ташқи кўриниши



Катта эҳтимол билан "Пахтакор" учун янги қуриладиган стадион "Ал Тумама"дан олинган маълумотлар асосида бунёд этилса, "Халифа"дан олинган тажриба эса 2025 йилги мусобақа учун фойдаланилади.

Тошкент шаҳар ҳокими "Бунёдкор"даги майса муаммоси янги стадионларда такрорланмаслиги учун чимнинг вакуум ҳаво айланиш тизимини ўз кўзи билан кўрди. Мазкур тизим "Халифа" стадионида энди ўрнатилаётган бўлса, "Ал Тумама"да аллақачон ўрнатилган.

Маълумотимизга кўра, стадионлар таништирувида айни пайтда Қатарда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис Алишер Никимбаев ёрдам берган.



"Ал Тумама" стадиони ички қисми



"Халифа Халқаро" стадиони



"Ал Тумама" стадиони

 


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика