Latest news

17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак”

Бугун чемпионатимизнинг 27-туридан ўрин олган учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу турда Фарғонаниг “Нефтчи” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Нефтчи” клуби футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдирди.

“Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Лекин аввалги турдаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар учрашувга тайёр. Биз ўзимизни рақиб жамоадан кучсизмиз, деб ҳисобламаймиз.

Тўғри, “Бухоро” бундан аввалги турда ўз уйида “Локомотив”ни мағлуб этганди. Улар ушбу ғалабадан сўнг руҳан яхши тайёрланиб олишди. Бизнинг бу йилги натижамиз ўзимизга мос эмас. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Ўтган йилги мавқейимизни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Фақат футболчи эмас жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак. Насиб қилса бугун “Бухоро” жамоасини мағлуб этамиз”, - дейди “Нефтчи” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика