Latest news

20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  3 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  134 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  23 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади News

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни юртимизга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюради.

Унинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

Карлес Пуйолнинг юртимизга амалга ошираётган ташрифига бўлган катта қизиқишни инобатга олиб, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани ўтказиш ҳам режалаштирилган. Матбуот анжумани 9 ноябрь куни соат 11:00да пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида бўлиб ўтади.

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ўз ходимлари рўйхатини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) 8 ноябрь соат 15:00гача жўнатишлари керак бўлади.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика