Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади? News

Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?

Энди бемалол шу саволни бериб жавобини кутсак бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий натижа қайд этиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Авваллари биз учун орзу бўлиб келган мундиал армони йўқолди. Энди бу ҳақиқатга айланди.

Сафарда БАА билан ўйинда бизни дуранг ҳам қониқтирарди. Йигитлар буни уддалашди ва саралашнинг учинчи босқич тугашига бир тур қолганида халқимизга ЖЧ йўлланмасини тақдим этишди.

Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун катта меҳнат қилинди. Бу ўз-ўзидан рўй бериб қолгани йўқ. Ҳозирча саралашнинг ушбу босқичида 9та ўйин ўтказиб, шундан бештасида зафар қучдик. Уч марта дуранг ўйнаб, фақат бир бор мағлуб бўлдик. 18 очко тўплаш мундиал чиптаси учун етарли бўлди. 

Келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони 32тадан 48тага етказилиши ҳам қўл келди. Бунинг натижасида квоталар сони ошиб ФИФА Осиёга аввалгидек тўртта эмас, саккизта йўлланма берди. Эндиликда янгича форматдаги Жаҳон чемпионатида жамоалар 4тадан 12 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган 8та учинчи ўрин эгалари ҳам кейинги босқичга йўл олади. Бу дегани биз нафақат "музқаймоқ ейиш", балки гуруҳдан чиқиш учун ҳам мундиалга борамиз

Жаҳон чемпионатида ўйинлар сони ошади. Бунгача 64та учрашув ўтказиб келинган бўлса, ЖЧ-2026дан бошлаб 104та ўйин гувоҳига айланамиз. Қолаверса, мундиал бошидан охиригача 39 кунни ташкил этади. Таққослаш учун 2014 ва 2018 йилги мундиаллар 32 кун давом этганди. Яна бир маълумот, Жаҳон чемпионати учун якуний таркиб 2026 йилнинг 24 март санасигача тақдим этилиши шарт.

Кеча бўлиб ўтган ўйинлар бошлангунига қадар мезбон мамлакатлардан (АҚШ, Мексика, Канада) ташқари Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар сони тўрттани ташкил этганди: Япония, Эрон, Янги Зеландия ва Аргентина. Кеча қитъамизда 9-тур баҳслари ўтказилиб, мундиалга чиққан яна учта жамоа номини билиб олдик: Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Иордания. 

Демак, ҳозирги пайт келиб учта мезбонни қўшиб ҳисоблаганда жами 10та жамоа номи маълум. 10 июнь кунги ўйинлардан сўнг Осиёдан чиққан яна битта жамоа номи маълум бўлади. Бу Австралия ёки Саудия Арабистони бўлади. Шу ўринда қитъамизда бўлиб ўтган кечаги ўйинларни ёдга олсак. 

5 июнь. БАА - Ўзбекистон 0:0

5 июнь. Қатар - Эрон 1:0

5 июнь. КХДР - Қирғиз Республикаси 2:2

5 июнь. Уммон - Иордания 0:3

5 июнь. Ироқ - Жанубий Корея 0:2

5 июнь. Қувайт - Фаластин 0:2

5 июнь. Австралия - Япония 1:0

5 июнь. Индонезия - Хитой 1:0

5 июнь. Баҳрайн - Саудия Арабистони 0:2

Кўриб турганингиздек, ЖЧ йўлланмасини бунгача нақд қилган Эрон ва Япония бу тур мағлубиятга учради. Балки бу мотивация бироз йўқолиб қолгани билан изоҳланиши мумкин. 10 июнь кунги охирги тур баҳсларида қуйидаги қарама-қаршиликлар бўлиб ўтади. 

10 июнь. Ўзбекистон - Қатар

10 июнь. Қирғиз Республикаси - БАА

10 июнь. Эрон - КХДР

10 июнь. Жанубий Корея - Қувайт

10 июнь. Иордания - Ироқ

10 июнь. Фаластин - Уммон

10 июнь. Япония - Индонезия

10 июнь. Хитой - Баҳрайн

10 июнь. Саудия Арабистони - Австралия

Турнинг энг марказий ўйини Жидда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Саудия ва Австралия термалари ўртасида кечади ҳамда учрашув якунига кўра, қайсидир жамоа мундиал йўлланмасига эга бўлади. Ўтган йил 14 ноябрь куни Мельбурнда кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, буёғига Жаҳон чемпионати қуръаси қачон деган савол кўп берилади. Ҳозирча куни аниқ эмас, фақат шу йилнинг декабрь ойида ўтказилиши маълум. Қуръа жараёнини ўзида қабул қилиш учун Лос Анжелес, Вашингтон каби йирик шаҳарлар ўзаро баҳс олиб боряпти. Лекин якуний қарорни ФИФА қабул қилади. 

Биз эса байрамни нишонлашда давом этамиз ва албатта 10 июнь куни Қатар билан бўладиган ўйинни ҳам унутиб қўймаймиз. Гарчи мундиалга чиққан бўлсак-да, бизга ФИФА рейтинги учун очко жуда муҳим, қолаверса мухлислар ҳам терма жамоамиз ғалабасидан сўнг байрамни ортиғи билан нишонлашни хоҳлайдилар. 

Х.Холиқов.

Rating: +29   

Comments

+11   
07 jun 09:20:42
Адхамжон Низамов
Халк пулига бериладиган машиналар муборак булсин.Биз минг розимиз.Мундиал 2026 га чикиб узбек халкимизга байрамона кайфият ва орзулармизга етказганларинг учун ташшаккурлар.Аллохга шукур.
+7   
07 jun 10:08:17
FanRMA
G'oliblar tanqid qilinmaydi lekin ochig'i terma jamoamizni o'yinidan shaxsan meni ko'nglim to'lmadi natija uchun shunaqa o'ynalgan bo'lsa unda yaxshi lekin agar termamizi bor saloxiyati shu bo'lsa mtj jaxon chempionatiga chiqqaniga qanchali xursand bo'gan bo'sek musobaqa yakunlarida shunchali xafa bo'lishimiz mumkin xar xolda JCHda BAAga o'xshagan raqiblar bo'lmaydi
+6   
07 jun 11:06:30
Adis Azizxanov
Reply to comment by Otabek Sidikov
Мана шу фабрицио раманио деганди емон Бир негативчи да хаммаси асабига тегади нечтадир ник очиб олиб мана сизга хам мнусларни босиб ташаган шу фикр учун менга хам мнусларни калаштиради.Менга фарки йук минусами плюсами .Мен уз фикримни билдириб бошкаларнинг мулохазалари Билан кизикаман ,минус плюс Билан эмас тушундингми фабрицио .Биз мундиалга чикдик санга янам нима керак?Бир парча Тил керак эмасми еки замбаракни узкими?
5 та аккаунти бор, как раз 5 та минус )))
+5   
07 jun 09:43:49
Otabek Sidikov
Reply to comment by Shavkat Xamzaliyev
Чикса яна бало чикмаса яна бало намунча хасадгуйсилар мошина бюджетдан берилмаяпти омадини берсин йигитларимизга
Мана шу фабрицио раманио деганди емон Бир негативчи да хаммаси асабига тегади нечтадир ник очиб олиб мана сизга хам мнусларни босиб ташаган шу фикр учун менга хам мнусларни калаштиради.Менга фарки йук минусами плюсами .Мен уз фикримни билдириб бошкаларнинг мулохазалари Билан кизикаман ,минус плюс Билан эмас тушундингми фабрицио .Биз мундиалга чикдик санга янам нима керак?Бир парча Тил керак эмасми еки замбаракни узкими?
+5   
07 jun 09:27:53
Фабрицио Романо
Reply to comment by Shavkat Xamzaliyev
Чикса яна бало чикмаса яна бало намунча хасадгуйсилар мошина бюджетдан берилмаяпти омадини берсин йигитларимизга
Э пахтакор?... Катдан берилвотти унда?... Санга ухшаган пахтакорлар тугамасакан УЗБ чукишда давом этади?....
+5   
07 jun 09:14:23
UmiD Aliev
Qatar bilan o'yinni yutsak kayfiyat yana yangilanadi!
CAFA Cup bu yil bo'larmikan? Agar bo'lsa qo'shni Qozog'istonni taklif qilsak yaxshi bo'lardi intriga uchun!.
+3   
07 jun 11:37:13
Аваз Худойқулов
Жахон чемпионатида муносиб қатнашиш учун Копадзени ёрдамчиликка ўтқазиб кучлироқ мутахассисни терма жамоага бош мураббий қилиш керакми деб ўйлаб қоламан, ҳар ҳолда ёшларимиз билан жч да гурухда Копадзе 3 та ўйинни ҳам ютқазганди
+3   
07 jun 11:04:17
Рафик Кадиров
Reply to comment by FanRMA
G'oliblar tanqid qilinmaydi lekin ochig'i terma jamoamizni o'yinidan shaxsan meni ko'nglim to'lmadi natija uchun shunaqa o'ynalgan bo'lsa unda yaxshi lekin agar termamizi bor saloxiyati shu bo'lsa mtj jaxon chempionatiga chiqqaniga qanchali xursand bo'gan bo'sek musobaqa yakunlarida shunchali xafa bo'lishimiz mumkin xar xolda JCHda BAAga o'xshagan raqiblar bo'lmaydi
Гапингиз тугридир лекин уйинимиз яхшимас деб оркага ташламаслик керак ЖЧга энди чикдик у ерда йирик маглубиятлар булишиям мумкин бирок малака махорат тажриба оширилади тобланади 34 йил Осиёда тобланди энди бу ёги ЖЧти тобланиб бораверади. Элдор европага сувни сингари йул очди колганлар окиб боряпти.
Эгатларга биринчи сув тараганингизда йул очиб эгат бошига чиккунча кийналиб секин чикиб боради кейинги сув куйганда эса тезда чикиб боради.
Узбекистон ЖЧ биринчи марта чикди энди шу сувни сингари бардавом булади насиб этса хамма нарсани бошида кийин булади бир марта бот......ча
+3   
07 jun 10:30:43
Фарход
Муборак булсин Халким Муборак булсин, мана шу Сиз азизларингизни Дуо ларингиз туфайли МТЖ миз ЖЧга чикди, яна Сизлардан Илтимос мистер Катанецни Дуо килайлик Аллох дардига шифо берсин (Купни дуосини Аллох кабул килиб ижобад булади ) шу инсон командага канакадир ишонч берди , олдиндан ЖЧга чикамиз деб йигитларни ишотирди, Тимур эса янаям командани бирлаштириб максадга эришди ( тан оламан Кападзе бош мураббий тайинлаганда бунча ишонмаган эдим рости 50га50 эдим, Худога шукур адашган эканман ) Жахон чемпионатига Узбекистон МТЖ си Галабалар учун учун боради, мухлислар мороженое ейишга борадилар Т.Т. Кападзе
+3   
07 jun 09:59:24
Tulkin Alimov
Reply to comment by Maruf Bek
Қатардан 50 милион $ олиб ютқизиб бериш керак. Бизданам рақибла натижа кутишсин кўзи мўлариб. Оҳирида ютқизиб бериш керак нагли))))
Қатарга ғалабани нима кераки бор?
Уларам кейинги плей оф га чиқиб бўлишган.
+3   
07 jun 09:38:08
DRAKON
Осие жамоалари анча кучайибди,илгарилари Австралия қийналмасдан биринчилардан булиб ЖЧга йулланма олар эди,бу сафарги саралашда мабода Саудияга ютқазиб қуйса кенгурулар ЖЧ чиқолмай қолиб кетишади,кенгурулар Осиё жамоалари кучсиз саралашларда бемалол ютиб мундиалга чиқамиз деб ОФКга утишган эди,футбол хамма жойда ревожланяпти,бундан бу ёғига хар бир рақибни хурматини жойига қуйишга туғри келади
+3   
07 jun 09:30:15
Rashidhon Tursunov
Австралия хам чикиб булди десак булади Саудия олти туп фаркига ютиш керак.
+3   
07 jun 09:25:35
Shavkat Xamzaliyev
Reply to comment by Фабрицио Романо
Войвоооо?.... Биз ЖЧ га чикмайлик эканде?.... БВД чемпион хар бир футболчига?..... БЕЧОРА ХАЛККА ХУРОЗ КАНД ХАМ ЙУК?.... ЭХХХ ХАЛКИМ ХАЛКИМ?...
Чикса яна бало чикмаса яна бало намунча хасадгуйсилар мошина бюджетдан берилмаяпти омадини берсин йигитларимизга
+3   
07 jun 09:20:25
Xojiakbar
Qatarni yutsak, dekabr oyigacha 3-4 o'rtoqlik uchrashuvi tashkilb etib ijobiy natijaga erishsak katta extimol bilan 3-savatchaga tushamiz. Bo'lmasa 4-savatcha kutib yuribdi 3 ta kuchli raqiblar.
+3   
07 jun 09:13:22
Фабрицио Романо
Войвоооо?.... Биз ЖЧ га чикмайлик эканде?.... БВД чемпион хар бир футболчига?..... БЕЧОРА ХАЛККА ХУРОЗ КАНД ХАМ ЙУК?.... ЭХХХ ХАЛКИМ ХАЛКИМ?...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика