Жаҳон чемпионати-2022. Қуръа аввалида саватчалардан жой оладиган жамоалар деярли аниқ
30 mar 2022 19:48
News
Жаҳон чемпионати-2022. Қуръа аввалида саватчалардан жой оладиган жамоалар деярли аниқ
1 апрель куни Қатарда ЖЧ-2022 финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ундан аввал иштирокчиларнинг барчаси, шунингдек, плей-офф жуфтлик иштирокчилари Халқаро футбол федерациясининг 31 март куни эълон қилинадиган рейтинги асосида тўрт саватга тақсимланади.
Биринчи саватга ким тушиши, яъни саккизта жамоа аллақачон аниқ. Ушбу саватчадан Англия, Аргентина, Бразилия, Бельгия, Испания, Португалия, Франция ҳамда мусобақа мезбони Қатар терма жамоаси ўрин эгаллайди.
Иккинчи саватчадан Германия, Нидерландия, Дания, Уругвай, Хорватия, Швейцария, учинчисидан Эрон, Жанубий Корея, Марокаш, Польша, Сербия, Япония жой олади.
4-саватчага Гана, Камерун, Саудия Арабистони, Эквадор, шунингдек, Европа плей-офф босқичи ғолиби (Шотландия, Украина ёки Уэльс) ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиблари киритилади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
12:37
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди 18
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments