Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"
05 mar 16:33
News
Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"
- Ўйин ҳақида...
- Ўйлайманки, томошабинлар яхши ва қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. "Қизилқум" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйлайманки, ғалабага муносиблигимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз тартибли чиқди, иккинчисида эса айрим хатолар кузатилди. Умуман олганда рақибда юз фоизлик вазиятлар юз бергани йўқ. Ҳақли тарзда ютдик.
- Кеча рақибни яхши ўрганилгани самара бердими ёки ғалабада бошқа факторлар ҳам борми?
- Ҳа, "Андижон" биринчи турда ғалаба қозонди. Таркибда яхши даражадаги футболчилар бор. Рақибни яхши ўргангандик. Уларнинг узун паслар билан ўйнаши маълум эди. Ҳужумчилари иккинчи тўпга эга чиқишга ҳаракат қилди. "Қизилқум" ирода кўрсатди деб айтиш мумкин.
- Мазкур ғалабани баҳорги қувноқ ва иштиёқли футбол фонида қўлга киритилди дейиш мумкинми?
- Суперлига жуда узун ва қийин чемпионат. Исталган жамоага қарши ўйнасангиз ҳам муаммога дуч келасиз. Ҳамма катта хоҳиш билан ўйнайди. Шундай экан нафақат бизга балки қолган жамоаларга ҳам осон эмас. Ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- Учинчи турда "Машъал" билан ўйнайсизлар...
- Кейинги беллашув "Машъал"га қарши. Юқоридаги фикримда қоламан. Аллақачон бу тўқнашувга ҳозирликни бошлаганмиз. 3 очколик юришимизни давом эттиришни истаймиз.
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments