Latest news

11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  8 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим"

Икки ойлик танаффусдан сўнг "Машъал" клуби футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов яна умумний гуруҳга қайтди.

Тошпўлатов билан унинг бу йилги фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- Ихтиёр, бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

Қишги йиғинни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида ўтказдим. Сўнгги кунларда жиззахликлар ижарага олишни истамагани учун яна "Машъал"га қайтдим. Мавсумнинг бошида асосий таркибга киришим учун муаммолар бўлди. Қишғи йиғинда бирга бўлмаганим панд берди. Кейинчалик таркибда ўйнай бошладим ва ёмон ўйин кўрсатмадим деган умиддаман. 12-турда "Локомотив" билан ўйинда жароҳат олдим ва икки ой машғулотларсиз қолдим. Ҳозирда умумий гуруҳга қайтдим. Умуман олганда ярим мавсумдан тўла кўнглим тўлди дея олмайман.

- Бу орада сиз Олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олган эдингиз...

Дарҳақиқат , менда жароҳат бор вақтида таклиф келди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Яна 3 йилдан сўнг Ўзбекитон терма жамоаларидан таклиф олдим. Охирги марта Ўзбекистон ўсмирлар термасида ҳаракат қилган эдим. Бу менга жуда катта ишонч бағишлади. Энди эртароқ сафга қайтиш учун жиддий ишлаяпман. Футболга қайтишни ва ўйнашни соғиндим.

- Сизга мураббий Олий лигада кўп ҳам ишонч билдиргани йўқ? Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


Бу мураббийни истаги ва унинг хоҳиши. Балки мен мураббий кутган даражада ўйин кўрсатмагандирман. Айбни ўзимдан қидирсам тўғри бўлади. Ҳар бир ўйин оғир кечмоқда шу боис мураббий энг кучлиларга ишонмоқда.

- Жамоанинг бу йилдаги салбий натижаларига нималар сабаб бўлмоқда?


Жамоавий ўйин ва аҳиллик йўқ. Шу боис кўп ўйинларда бу панд бермоқда. Иккинчи даврани ҳам кутилганидек бошлай олмадик. Кейинги учрашувларда бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика