Latest news

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  31 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик" News

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик"

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча меҳмонда Қозоғистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Дастлаб ҳисобда 0:3 ҳисобида ортда бораётган вакилларимиз, баҳс якунида 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизнинг голларидан бирига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса мазкур беллашувдан сўнг унинг фикрлари ва таассуротлари билан қизиқдик. 

"Бу жаҳон чемпионатидан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланарди. Умумий таассуротлар яхши. Илк ўйинда омадимиз келмади. Вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Навбатдаги баҳсда эса характер кўрсата олдик. Рақибимиз жиддий жамоа. Улар Жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан ўрин олишди. Бундай ўйинлар доим фойдали бўлади. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан", - дейди Ихтиёр Ропиев. 

- Учрашувга мезбонлик қилган "Жаксилик Ушкемпиров" аренаси ҳақида нима дея оласиз? Паркет сифати терма жамоамиз ўз ўйинини кўрсатишига қанчалик таъсир қилди?

- Нур-Султондаги аренадаги биринчи беллашувда ўз ўйинимизни топа олганимиз йўқ. Паркет бироз сирпанчиқ. Шунинг ҳисобига кўп хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи ўйинга эса ўзимизни бунга тайёрладик. Кўрганингиздек ўйин бошқача кечди. 

- Рақиб томонга прессинг қўллашда бироз секинроқ ҳаракат қилинди. Бу борада мураббийлар штаби қандай кўрсатмаларни беришди?

- Ҳисоб тенглашгунча прессинг ташкил қилдик. Мураббийлар танаффусда шошмасликни, прессингни тўғри уюштиришимизни айтишди. Амалда бу ғалабамизни таъминлади. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика