Latest news

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас" News

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас"

"Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримов "Обод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди:
“Пойтахт жамоасини деярли ташкил топган вақтидан буён биламиз ва кузатиб келамиз, десам муболаға бўлмайди. 2014 йилги мавсумда эса ушбу рақиб билан биринчи лига баҳсларида бир-биримизга қарши ўйнаганмиз.

“Обод” жамоаси ўз таркибига ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ғайратли ва шижоатли йигитларни жамлаган эди. Қисқа вақт ичида биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат футболининг юқори элитасига йўл олган жамоа Олий лига ўйинларда ҳам ёмон иштирок этмаяпти. Мухлису мутахассисларда ҳам ижобий таассуротлар ўйғотмоқда. Гарчи, айни пайтда турнир жадвалида сўнгги поғонадан жой эгаллаб турган бўлса-да, мен навбатдаги рақибимизни аутсайдерлар қаторига қўшмаган бўлардим. Ва шундан келиб чиққан ҳолда, бошқа жамоалар қаторида “Обод”га ҳам ҳурматимизни сақлаб қоламиз.  

“Шўртан” ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитларимизнинг кайфияти яхши. Айниқса, кейинги турлардаги мазмунли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз футболчиларимиз кучига куч қўшмоқда ва ўз имкониятларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Бу ҳолат эса бугунги учрашув олдидан шогирдларим руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Тошкентдан муҳим очколар билан қайтиш ниятидамиз, - дейди Ихтиёр Каримов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика