Latest news

23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  12 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик" News

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик"

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:
- Бугунги ўйин чиройли ва мазмунли тарзда ўтди. Бундан ташқари ҳар икки жамоага ҳам майдонда оғир бўлди. “Навбаҳор” жамоаси аъзолари баҳс давомида бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, кўплаб имкониятларимизни зое кетишига сабабчи бўлишди. Биринчи бўлимда гол уриш учун бир нечта вазиятларга эга бўлгандик. Танаффусдан кейин эса ўзинглар гувоҳи бўлганларингдек, мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик. Барча футболчиларимизга охиригача ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман.

Ғузорлик мухлисларни эса ғалаба билан табриклайман. “Навбаҳор” биз учун кучли рақиб саналади. Футболчиларимиз рақибни менсимагандек тарзда тўп суришгани сабабли бошида осон бўлмади. Ўз-ўзидан ғалаба қозониб бўлмаслигини учрашув кўрсатиб берди. Йигитлар ўйин охирларида масъулиятни оширган ҳолда тўп суриб, юзага келтирилган имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиб, ютуқни қўлга киритишди. Йигитларга якуний лаҳзаларда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотлар давомида ана шундай камчиликларимиз устида ишлаймиз.
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика