Latest news

16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  76 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман" News

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Coca Cola Суперлиганинг 8-турида сафарда АГМКга имкониятни бой берди(1:2).

Ўз майдонида ҳеч кимни аямаётган қўқонликлар нима учундир сафарда очко олишга қийналишмоқда. Биз бу борада жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосовичнинг АГМК билан ўтган ўйин ва бўлажак учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан яхши ўйин намойиш қилдик. АГМК жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Бу борада улардан ортда қолганимиз йўқ. Ушбу баҳсда ким биринчи гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Кураш олиб бордик. Афсуски, фақат битта гол ура олдик. Рақиб биз йўл қўйган хатолардан фойдаланди ва иккита гол урди. 

Саккизта тур ортда қолди. Ҳа, биз уйда аъло даражада тўп тепмоқдамиз. Сафарда ўтган учта ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин, ҳали олдинда янада қийин бўлган беллашувлар кутиб турибди. Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман. Энди барчасини унутиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариб "Насаф" билан ўйинни ўйлашимиз керак. Биринчи галда ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган "Насаф" ва "Пахтакор" билан кечадиган учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Агарда мазкур ўйинларда уч очко қўлга киритсак яхши кайфият билан сафарда "Локомотив" билан куч синашишимиз мумкин бўлади. Муҳими жамоамиз аҳил",- дейди Иван Йосович.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика