Latest news

07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  0 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  24 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик" News

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"

Суперлиганинг 20-тури доирасида "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар вақтинчалик бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўзларини ўйинга баҳш қилгани, хоҳиши юқорилиги учун йигитларга раҳмат айтаман. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин Бухорога қайтдик, кейин Қаршига келдик. Икки кун қийин ўтди, бу пайтда жамоани ўйинга тайёрлаб бўлмасди, биз йигитларни тиклашга ҳаракат қилдик. Футболчилар бугун характер намойиш қилишди ва ғалабага эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим "Бухоро" устунлиги остида ўтди ва бир қанча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда чарчоқ эвазига ҳимояланишга мажбур бўлдик ва гол уриб олдик. Сабр қилдик ва ғалабани илиб кетдик. Бу билан барча бухороликларни, клуб раҳбариятини табриклайман. Жамоа тўғри йўлда, ҳали барчаси олдинда. Таркибдаги футболчилар яхши савияда, фақатгина уларга ишонч бериш керак. Шундагина натижалар ҳам келади.

- Бугун ҳакамнинг ҳаракатларига кўплаб эътирозлар билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Кичик фолларга ва фол берилиши керак бўлмаган жойларда ҳуштак чалинди. Умуман олганда ҳакамликка эътирозим йўқ. Биз ўйиндамиз, ҳакам кўрганига ҳуштак чалди, биз эса ҳиссиётларга берилавердик. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Эътирозлар умуман йўқ. Менимча рақиблар буни тасдиқласа керак, ўйин тенг бўлди, ҳакамлар профессионал ишлашди.

- Урилган голдан кейин Жўрабеков майдонга туширилди. Бу ҳисобни сақлаб қолиш учун қилинган ўзгаришмиди?

- Шаҳбоз универсал футболчи. У ҳимояда ҳам рақибларни ёпа олади ва ҳужумда агрессивлик намойиш қилиши мумкин. У бугун ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилди. Биз саволларни йўқотиш учун иккинчи голни урмоқчи эдик. Лекин ҳимояда яхши ўйнаб, гол ўтказмасдан битта гол уриш ҳам ғалабага етарли бўлади. Шаҳбоз жамоага яхшироқ ўйин намойиш қилиши учун ёрдам берди.

- Ҳайруллаев ёки Амонов: улардан қайси бири бугунги ғалабага кўпроқ ҳисса қўшди?

- Бирор кишини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Чунки бутун жамоа ғалаба учун борини берди. Бугун Равшан Ҳайруллаевнинг туғилган куни эди, йигитлар ғалабани унга совға қилишди. Менимча бирор кишининг ғалаба учун катта иш қилгани эмас, балки бутун жамоанинг ўйини муҳимроқ. Жамоадаги барча натижа учун ишламоқда. Футболчилар бир-бири учун ўйнаши керак.

Rating:    

Comments

   
22 aug 10:18:23
Бафо Нарзуллаев
Энди Омад кулиб бокди деб айтиши керак эди..2 булимда Кукон 2- 3 вазиятни кукка совурди..гол уриб ютиб кетиши мумкин эди..унда бошкача гапларни айтган буларди..Бундай бюджет билан Бухоро камида 3- 4 уринларда булиши керак деб хисоблайман..билмадим балки уз майдони булганида , бошкача уйинлар курсатармиди?
   
21 aug 23:47:45
Ихтиёр
Бухоро академия стадиони кай ахволда
   
21 aug 23:47:36
Ихтиёр
Бухоро академия стадиони кай ахволда
   
21 aug 23:23:22
Ихтиёр
Бухоро жамоаси качон уйга Бухоро стадион уйнайди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика