Иван Йосович: " Ўйлашга вақтимиз йўқ. "Машъал"ни ютишимиз шарт"
13 sep 2021 12:25
News
Иван Йосович: " Ўйлашга вақтимиз йўқ. "Машъал"ни ютишимиз шарт"
Мазкур баҳсда жамоанинг ягона тўпини Иван Йосович киритди. Сербиялик ҳимоячи учрашувдан сўнг сайтимиз мухбирига фикрларини билдирди.
"Жамоамиз жорий мавсумда сафарда яхши ўйнамоқда. Энг кўп очколарни меҳмонда қўлга киритяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқдик. Лекин футболда ҳар доим сиз истаган нарса рўй беравермайди. Хоҳиш ва иштиёқ кучли эди.
Тўғри, "Бунёдкор" иккинчи голни урганига қадар биз ёмон ўйнаётгандик. Шундай бўлсада вазиятлар бўлмади, дея олмайман. Андрей Сидоровда гол уриш учун қулай имконият юзага келди. Шуни айтиш мумкинки, рақиб тўпни жуда яхши назорат қилди. Дарвозамиздан иккинчи тўпни ўтказиб юборганимиздан сўнг фаолроқ ўйнашни бошладик. Ҳисоб ҳам қисқарди. Дурангга яқин келдик, десам муболаға бўлмайди. Айни пайт ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. "Машъал" билан ўйинга тезроқ тайёргарлик кўришимиз керак. Бизни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмайди",- дейди Йосович.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments