Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”
20 sep 2024 23:17
News
Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”
- Қизиқарли ўйин бўлди. Гол уриб олганимиздан сўнг эътиборсизликларга йўл қўйдик. “Андижон” биз йўл қўйган хатодан унумли фойдаланиб кетди. Айтиш жоиз, 1:0 ҳисоби ғалаба қўлга киритилганини англатмайди. Аслида танаффусдан кейин қайтиб олиш қийинчилик туғдиради. Жисмоний жиҳатдан муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Ғалаба эриш учун футболни юракдан ўйнаш керак, ёш болаларча йўл қўйилган хатолар кечирилмайди, қимматга тушади. Ҳар қандай эҳтимолий вазиятга тайёр турган ҳолда ирода кўрсатиш керак. Мен ҳоҳлаган футбол бугунги ўйинимизда кўринмади. Рақиб яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда хавфли ўйнади. Бизда голли вазиятлар етарлича эди, якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Такрор айтаман, рақиб дарвозаси ишғол этилгандан сўнг фаолликни янада оширишимиз лозим эди - дейди жиззахликлар устози.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments