Latest news

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  2 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  11 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим" News

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи навбатда шуни таъкидлашим жоизки, жуда жиддий рақиб билан тўқнаш келдик. Рақиб жамоа стандарт вазиятлар яратишда хавфли жамоа эканлигини билардик. Йигитлар айтилган вазифаларни бажаришди. Биз юқори поғоналарга қайтиш учун курашамиз. Албатта, ўйин давомида етарлича хатоларга йўл қўйдик, лекин йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Эндиликда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз ҳамда ғалабали юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

— "Бунёдкор"га келганингизда, "қалдирғочлар" хавфли зонага яқин эди. Шунга қарамасдан, асосан ёшлар орқали 2 ғалаба ва 1 дурангга эришдингиз. Бундай таваккал қилишдан қўрқмайсизми? 

— Биз ҳозир ҳам қийин аҳволдамиз, шундай экан, қандай қарор қабул қилиш менинг хоҳишим. Менинг истагим "Бунёдкор" ўз тарбияланувчиларидан ташкил топиши лозим. Чунки улар ўтган ўйинларда ўз иқтидорларини кўрсатиб бўлишди. "Бунёдкор" академиясида Ўзбекистон терма жамоасининг келажакдаги ўйинчилари бисёр. Жадвалда янада юқорироқ ўринларга кўтарилиб олсак, кўпроқ ёшларга имконият бера бошлаймиз. 

— Дмитрий Побуличга нега ишонч билдирмаяпсиз?

— Дмитрий сингари барча легионерлар истеъдодли, шунчаки уларни майдонга туширмаётганимга айрим сабаблар бор. Баъзи ўйинчилар касал бўлишган, бошқаларида жароҳат бор. Улар яхши формага қайтгач, майдонга туширишни режалаштиряпман".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика