Latest news

09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  13 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман" News

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"

"Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин бўлди, шундай бўлишини билардик. Рақиб кучли, яхши футболчиларга эга эди. Ўз жамоамга келсак бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик. Режамиз ўзгаришига кутилмаган жароҳат сабаб бўлди. Танаффусда яна тактикани ўзгартирдик. Энг асосийси шундай ҳолда ҳам ғалаба қозона олдик. Бу ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайман",- дейди Бошкович. 

- Бугунги VAR ҳақида нима дейсиз? 

- Ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Ҳакамликни баҳолайдиган комиссия бор. Улар ўз ишини қилсин. Ўзбек футболи ривожланиши керак. Барча жабҳаларда, фақат ҳакамликда эмас. Бу ерда кўплаб юқори даражадаги футболчилар кўп. 

- Шунчаки сизнинг фикрингиз қизиқ... 

- Мен VAR томондаман. Нимага? Ўзбек футболида хатолар камроқ бўлиши учун VAR керак. Хатолар бўлади, аммо улар кўпайиб кетмаслиги керак. 

- "Бунёдкор" кўп ўйинларда иккинчи рақамда ўйнайди. Бу халал бермайдими? 

- Биз ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланамиз. Бугун олдинги ўйиндаги тактикада ўйнамадик. Таркибимизда бугун неча нафар академиямиз тарбияланувчилари майдонга тушди, улар неча ёшда? Нега шу ҳақда сўрамаяпсизлар? Бугун ёш футболчилар учун катта ғалаба бўлди. Бундай "Навбаҳор"га қарши ғалаба катта натижа.

- Жароҳат олган футболчи Тохир Тўхтасиновнинг ҳолати қандай?

- Менга унинг оёғи синди дейишди ва мавсум тугади. У ўзбек футболининг келажаги.




Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика