Latest news

23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  5 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0

Италиялик ҳакам ҳисоб 31:0 бўлгач ўйинни муддатидан аввал тўхтатди ва... News

Италиялик ҳакам ҳисоб 31:0 бўлгач ўйинни муддатидан аввал тўхтатди ва...

Италия ўсмирлар лигасининг навбатдаги тур ўйинларининг бирида қизиқ воқеа бўлди.

"Понте-Ронка" ва "Персисето 85" жамоалари ўртасида кечаётган учрашувнинг 60 дақиқасига келиб меҳмонлар 31:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдилар. Бундай шармандаликни кўтара олмаган майдон эгалар мазкур ҳисобга рози бўлган ҳолда ҳакам билан келишиб ўйинни муддатидан аввал тўхтатдилар. 

Воқеадан сўнг футбол қоидаларига зид ҳаракат қилганлиги учун 20 ёшли ҳакамни Италия ҳакамлар департаменти бир неча турга дисквалификация қилди. 

"Регламенг қўпол тарзда бузилди. Ҳакам нима қилаётганлигини биларди ва буни ўйиндан кейинги қайдномасида келтириб ўтди. Унга бу касб ёқади, лекин хатолари устида ишлаши лозим. Бу дисквалификация унинг фойдасига хизмат қилишига ишонамиз. Ўйин эса қайтатдан ўтказилинади", - дейди департамент вакили Антонио Аурельяно.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика