Италиядаги савдо марказида "Арсенал" футболчиси пичоқланди
28 oct 2022 10:35
News
Италиядаги савдо марказида "Арсенал" футболчиси пичоқланди
Айни дамда "Монца"да ижарада ўйнаётган "Арсенал" ҳимоячиси Пабло Марига пичоқ билан ҳужум қилинди.
Драматик воқеа Милан яқинидаги савдо марказида юз берди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ҳужум оқибатида олти киши жароҳатланган.
Пабло Мари дарҳол касалхонага олиб кетилган. Вертолёт парвози вақтида футболчи ҳушида бўлган.
Полиция айбдорни аллақачон қўлга олди, у руҳий касалликлардан азият чекаётган 46 ёшли италиялик эркак бўлиб чиқди.
"Мен ҳозиргина Пабло Мари билан боғлиқ вазият ҳақида хабар топдим. Эду унинг қариндошлари билан алоқада бўлиб туради. Тафсилотларни билмайман, лекин унинг ҳаёти хавф остида эмас", – деди "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета.
29 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум "Монца" сафида А Серияда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments