Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган News

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган

Чезаре Пранделли мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Иш бўйича баъзи таклифлар бўлди, аммо ҳозир мен орзу қилаётган ягона “ўриндиқ” бу паркда ёнимда невараларим билан ўтириш эканлигини тушунмоқдаман. Мураббийликни тўхтатиб, ҳаётдан завқ олишни истайман”, дея изоҳлаган Пранделли.

65 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери ишсиз эди. Унинг охирги жамоаси “Фиорентина” бўлди. Бундан ташқари, у “Женоа”, “Ал Наср” (Дубай), “Валенсия”, “Галатасарой”, “Парма”, “Рома”, “Венеция”, “Верона”, “Лечче”да ишлаган. Мураббийлик фаолиятини эса ўзининг собиқ жамоаси “Аталанта”нинг ўсмирлар жамоасидан бошлаган.

Чезаре Пранделли 2010-2014 йиллар давомида Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бориб, 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган, 2013 йил эса Конфедерациялар Кубоги бронза медалини қўлга киритган. У 2009 йил Италияда йил мураббийи деб топилганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика