Италия терма жамоаси яна уч бразилияликни маҳаллийлаштирмоқчи. Улар кимлар?
26 nov 2021 10:38
News
Италия терма жамоаси яна уч бразилияликни маҳаллийлаштирмоқчи. Улар кимлар?
Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина ташкилот уч бразилиялик ўйинчини маҳаллийлаштириш борасида ишлаётганини эълон қилди.
Италия терма жамоаси "Кальяри" сардори Жоау Педру, 2016 йилдан бери "Лацио"да ўйнаётган ҳимоячи Луис Фелипе ва 2019 йил А Серияга "Рома" жамоасига ўтиш орқали келган Рожер Ибаньесга қизиқиш билдирмоқда.
Уларнинг барчаси ёшлар даражасида Бразилиянинг турли ёш терма жамоаларида ҳаракат қилишган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Италия жамоаси таркибида 3 нафар маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор: Европа чемпионати-2021да иштирок этган Эмерсон Палмьери, Рафаэль Толой ва Жоржиньо.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments