Latest news

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  15 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

Италия, Испания, Германия ва Франциядан кейинги ўриндаги Англия — Сиз ҳеч қаерда кўрмаган статистика News

Италия, Испания, Германия ва Франциядан кейинги ўриндаги Англия — Сиз ҳеч қаерда кўрмаган статистика

Бугунги финалда Ваньяма, Кейта, Мане ёки Салах ўз мамлакатларига илк Европа чемпионлар лигаси совринини олиб келиши мумкин.

"Тоттенхэм" - "Ливерпуль" иштирокидаги финалда тўртта мамлакат футболчилари илк маротаба Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятларига эга. 

Масалан "Ливерпуль" футболчиси Наби Кейта ва "Тоттенхэм" аъзоси Виктор Ваньяма  ЕЧЛ финалида ўйнайдиган Гвинея ва кениялик илк футболчига айланишади.


Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ эса Сенегал ва Миср учун дастлабки ЕЧЛ совринини қўлга киритган футболчига айланишлари мумкин. Ўтган йили бу ишни амалга оширолмаган бу икки мамлакат футболчилари бугун буни бажаришга қайта уриниб кўришади. 

Мазкур мусобақа ташкил этилганидан (1956) буён бугунга қадар финалда 63 ассоциациядан жами 1049 нафар футболчи иштирок этган. Кўплаб футболчилар эса буни бир мартадан кўпроқ уддалашган. 

Финалда иштирок этган футболчилар сони бўйича рўйхатда Италия устунлик қилмоқда. Қизиғи, бугунги Мадридда ўтадиган финалда эса бирорта италиялик футболчи бўлмайди. Бу эса бугун Мадриддаги финалда бу кўрсаткич бўйича айнан Испания Италияга тенглашиб олиш имкониятини беради. Бунинг учун "Ливерпуль" ҳимоячиси, испаниялик Морено майдонга тушиши талаб этилади. "Тоттенхэм" ҳужумчиси, испаниялик Фернандо Льоренте эса ҳисобга ўтмайди. Чунки Льоренте анча аввал "Ювентус" сафида финалда ўйнашга улгурган ва рўйхатда ўз номини ёздириб қўйган.

Қизиқ фактлардан бири шундаки, грециялик 12 футболчи финалда ўйнашга улгурган ва бирортаси ушбу мусобақада ҳали ғалаба қозонмаган. Шунингдек, туркиялик футболчиларга ҳам ушбу совринни бошлари узра баланд кўтариш насиб этмаган.


- Осиёлик футболчилардан дастлаб Гарри Кьюэлл, кейинчалик Пак Жи Сун ЕЧЛда ғолиб чиқишган. Бугун бу ишни такрорлаш имконияти бошқа бир кореялик футболчи, Сонда мавжуд. Агарда "Тоттенхэм" ғолибга айланса, унда Сон Хи Мён ЕЧЛни ютган осиёлик учинчи футболчига айланади.


- Россиялик футболчилар орасидан фақатгина Дмитрий Аленичев ЕЧЛда ғолиб чиққан.


ЕЧЛ финалида ўйнаган қайси мамлакатларнинг вакиллари кўпроқ?

147: Италия

146: Испания

130: Германия

78: Франция

75: Англия

62: Голландия

62: Португалия

51: Бразилия

38: Шотландия

30: Аргентина

26: Сербия

24: Швеция

22: Руминия

15: Бельгия

13: Дания

13: Хорватия

12: Греция*

11: Ирландия

6: Польша

5: Гана

5: Кот-д'Ивуар

5: Уругвай

5: Уэльс

4: Венгрия

4: Норвегия

4: Чехия

3: Австрия

3: Нигерия

3: Шимолий Македония

3: Словения*

3: Туркия*

2: Болгария

2: Босния ва Герцеговина

2: Мали

2: Мексика

2: Шимолий Ирландия

2: Украина

2: Финляндия

2: Швейцария

2: ЖАР

2: Колумбия

1: Австралия (Гарри Кьюэлл, ғолиб, "Ливерпуль", 2005)

1: Жазоир (Рабах Маджер, ғолиб, "Порту" 1987)

1: Ангола* (Вата, финалчи, "Бенфика" 1990) 

1: Беларусь* (Александр Глеб, финалчи, "Арсенал", 2006)

1: Габон* (Марио Лемина, финалчи, "Ювентус", 2017)

1: Грузия (Каха Каладзе, ғолиб, "Милан", 2003 ва 2007)

1: ДР Конго* (Шабани Нонда, финалчи, "Монако", 2004)

1: Миср* (Мохамед Салах, финалчи, "Ливерпуль", 2018)

1: Зимбабве (Брюс Гроббелар, ғолиб, "Ливерпуль", 1984)

1: Камерун (Самюэль Это'о, ғолиб, "Барселона", 2006, 2009, "Интер" 2010)

1: Коста-Рика (Кейлор Навас, ғолиб, "Реал", 2016, 2017 ва 2018)

1: Марокко* (Редуан Хаджри, финалчи, "Бенфика", 1988)

1: Парагвай* (Доминго Банегас, финалчи, "Атлетико", 1974)

1: Перу (Виктор Бенитес, ғолиб, "Милан", 1963)

1: Россия (Дмитрий Аленичев, ғолиб, "Порту", 2004)

1: Сан-Марино (Массимо Бонини, ғолиб, "Ювентус", 1985)

1: Сенегал* (Садьо Мане, финалчи, "Ливерпуль", 2018)

1: Тринидад ва Тобаго (Дуайт Йорк, ғолиб, "Манчестер Юнайтед", 1999)

1: Черногория* (Стефан Савич, финалчи, "Атлетико", 2016)

1: Чили* (Артуро Видаль, финалчи, "Ювентус", 2015)

1: Эквадор* (Антонио Валенсия, финалчи, "Манчестер Юнайтед", 2011)

1: Жанубия Корея (Пак Жи Сун, ғолиб, "Манчестер Юнайтед", 2008)

* белгиланган мамлакат футболчилари финалда иштирок этган ва ғолибга айланмаган

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика