Latest news

14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  6 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  4 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9

Италия Эрон сабабли жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин News

Италия Эрон сабабли жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин

Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 учун плей-офф ўйинида Шимолий Македония терма жамоасига қарши ўйинда (0:1) мағлубиятга учраганига қарамай, жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2021 йилги Европа чемпиони агар Эрон терма жамоаси Қатардаги турнирда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилса, уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, бунга Эрон расмийлари 29 март куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ливанга (2:0) қарши ўйин вақтида чипта сотиб олганига қарамай, 2000 нафар аёлни стадионда тўсиб қўйган воқеа сабаб бўлган. Кейинчалик ФИФА Эронни аёлларнинг ўйинларга ташриф буюриши тақиқланишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиши мумкин, чунки уларда турнирда иштирок этмайдиганлар коэффициенти энг юқори бўлиб турибди.

Маълум қилинишича, Эроннинг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022дан четлатилиши энг экстремал вариант ҳисобланади ва бундай бўлишнинг эҳтимоли паст.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Турнирга қуръа ташлаш маросими 1 апрель куни Доҳада ўтказилади.

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика