Latest news

17:04"Шўртан" - "Бунёдкор". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  3 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  4 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  2 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  6 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  3 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  12 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  21 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  19 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  20

"Истиқлол"га қарши ўйин, Эроннинг энг кучли клуби ва коронавирус ҳақида". Шота Арвеладзе билан интервью News

"Истиқлол"га қарши ўйин, Эроннинг энг кучли клуби ва коронавирус ҳақида". Шота Арвеладзе билан интервью

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе championat.asia сайти ёрдамида Эроннинг IRNA ахборот агентлигига интервью берди.

Қуйида ушбу интервьюни тақдим этамиз.


- "Истиқлол"га қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Агар статистикага қарасангиз тўпни назорат қилишда рақибдан катта устунликка эга бўлдик - 70:30. Дарвозага аниқ зарбалар ва бурчак тўплари бўйича ҳам рақибдан устун эдик. "Истиқлол" қолган Эрон клублари сингари жисмонан жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Ўйини яхши ташкил этилган, ҳимоя чизиғи ва ҳужумчилари жуда кучли. "Истиқлол" кўпроқ урғуни ҳимояга қаратди. Аммо биз шу куни ғалабага лойиқ эдик. Ўйинни назорат қилдик, фақат баъзи вазиятларда рақиб ҳужумларини ўтказиб юбордик холос. Рақиб оддий эмасди, курашди, ҳужум қилди, аммо ғалабага ҳақли жамоа ғолиб бўлди.

- "Пахтакор" сўнгги бор 16 йил ярим финалга чиққан. Бу йил ушбу натижани такрорлай оласизларми?

- Қайси босқичга қадар етиб боришимизни билмайман. Аммо сўнгги 3 йилда бу жамоани "қурдик". Клубда кўплаб яхши ишларни амалга оширдик, масалан, академиядаги тайёргарлик, ўйин фалсафаси, технологиялар ва бу жамоа пойдеворини ўзгартиради, аммо "Пахтакор"нинг чиройли ва томошабоп ўйин намойиш этиш услубини ўзгартирмайди. Бундан ташқари биз ўзбекистонлик ёш футболчиларга эътибор қаратишга уриняпмиз, кўрамиз бундан нима келиб чиқар экан.

- Сўнгги йилларда Эрон клублари "Пахтакор"ни ҳатто Эронда ҳам мағлуб эта олмаяпти.

- Бу футбол ва унда кейинги сафар ким ғолиб бўлишини билмаймиз. Сизнинг клублар ОЧЛда мунтазам иштирок этишади, ушбу мусобақа финалларига ҳам чиқишган. Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида доимий иштирок этади ва охирги йилларда Жаҳон чемпионати финал босқичларига мунтазам чиқмоқда. Сўнгги иккита мундиалда яхши ўйин намойиш этдинглар, аммо мамлакатингизда кўплаб муаммолар бор. Эронда кураш борлигига қарамай футбол биринчи рақамли спорт тури. Мен грузияликман ва Грузия ҳамда Эрон курашда доим жиддий рақобатчи эканини биламан. Аммо футбол жуда ҳам оммабоп ва ўйинларга 100 минглаб одам келади. Кўп муаммолар бор, бироқ вақт ўтиши билан барчаси яхши бўлиши керак.



- Эрон клублари орасида энг кучлиси қайси деб ҳисоблайсиз?

- Мен Эроннинг кўплаб клублари ўйинини кўрганман. Балки бошқа жамоа мухлислари менининг фикримга қўшилишмас, аммо менимча "Персеполис" энг кучлиси.

- Сиз мураббийликни Нидерландияда бошлагансиз. "Пахтакор" ҳам голланд услубини сингдирасизми?

- Биз Нидерландия, Испания ёки Германия ўйин услубини кўчирмаслигимиз керак. Биз футбол инстикти бўйича давом этишимиз даркор. Жамоавий ўйин, тартиб, тезкор пас, ортга қайтишдан кўра олдинга кўпроқ ҳаракат қилиш ва голлар уриш.

- Сизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозир ҳолатингиз қандай? Кейинги ўйинда захира ўриндиғида бўласизми?

- Йўқ афсуски мен захира ўриндиғида бўла олмайман. Касаллик ҳамон мавжуд, менда бироз ҳолсизлик ва бош оғриғи бор. Аммо умуман олганда худога шукурки вазият бир маъромда. Ҳар куни тузалишимни ва оилам ҳамда жамоага қайтишни сўраб дуо қилаяпман. Умид қиламанки барчаси яхши бўлади.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика