Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси News

"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 10-18 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 18-19-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

18-тур. "Нефтчи" – "Насаф"

"Нефтчи" жамоаси матбуот котиби огоҳлантиришларга қарамай, Лига томонидан рўйхатдан ўтказилмаган бегона шахсларга фотомухбирлар учун мўлжалланган нимчаларни берган. Бундан ташқари, учрашув давомида майдон атрофида бегона шахслар ҳаракатлангани маълум бўлди. Бу орқали мезбон клуб Суперлига ва Про лига регламентининг 18.5 бандини бузди.

Бундан ташқари, "Истиқлол" стадиони сухандони ўйин давомида ўзи учун белгилаб берилган матндан ташқарига чиқиб, мухлислар томон турли провокацион эълонлар берди. Сухандон ушбу ҳаракатлари орқали Суперлига ва Про лига регламентининг 15.15 бандини бир неча марта бузди.

"Нефтчи" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


18-тур. "Динамо" – "Пахтакор"

"Динамо" стадиони техник ҳудуди ёнига ўйинга умуман алоқаси йўқ, тегишли аккредитацияга эга бўлмаган бир неча шахслар ўтириб олди. Уларга берилган огоҳлантиришлар самара бермади. Ушбу шахслар ўзини хавфсизлик учун маъсул ходим деб таништирган бўлса ҳам учрашув давомида бирор бир функция бажармади. Бу орқали Суперлига ва Про лига регламентининг 15.5 бандида кўрсатилган талаблар бажарилмади.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


19-тур. "Хоразм" – "Қизилқум"

"Хоразм" клуби футболчилари учрашувдан сўнг махсус ташкил қилинган микст-зона орқали эмас, бошқа йўл билан стадионни тарк этмоқчи бўлган. Клуб вакиллари ёрдамида футболчилар ортга қайтарилиб, уларнинг микст-зонадан ўтишлари таъминланди. "Хоразм" клуби футболчиси Владимир Бубанья вазият бўйича учрашув комиссарига эътироз билдирди. Бу талаб регламент орқали белгилаб қўйилгани тушунтирилса ҳам футболчи ҳеч қайси мусобақада микст-зонадан ўтиш мажбурий эмаслигини айтиб, Лига расмийларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган. 

Владимир Бубанья Суперлига ва Про лига регламентининг 18.7 банди ижросини таъминлаётган Лига расмийларининг ишига аралашиш орқали ушбу регламентнинг 15.2 ва 15.3 бандларига амал қилмади.

Владимир Бубаньянинг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика