Latest news

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  62 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

"Истиқлол" бош мураббийи: "Эртага бизнинг мухлислар ҳам кўп бўлади" News

"Истиқлол" бош мураббийи: "Эртага бизнинг мухлислар ҳам кўп бўлади"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев ҳамда жамоа ҳужумчиси Алишер Жалилов иштирок этишди.

- Футбол мухлисларини кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Кўпроқ қизиқарли ўйинлар бўлишини тилайман. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиқдик. "Локомотив"ни кўплаб футболчилар тарк этди ва кўплаб янгилар келди. Шунингдек, жамоада бош мураббий ўзгарди. Самвел Бабаян ва Андрей Фёдоровнинг ўйинлари икки хил таассурот беради. Футболчиларимизга эртанги ўйин олдидан алоҳида талаблар қўямиз.

Футболчи - "Локомотив" ОЧЛда ҳар йили ўйнайди. Уларнинг яхши жамоа эканлигини биламиз. Шу боисдан учрашувга яхши тайёргарлик кўриб, келаси босқичга чиқишимиз учун ҳаракат қиламиз.


- Истиқлол ОЧЛ даражасига тайёрми?

- Ҳа, тайёр. Чунки ўтган йиллар давомида ОФК кубогидаги иштирок орқали "Истиқлол" бир неча бора ушбу лигага тайёр эканлигини кўрсатиб берди.


- Клуб ОЧЛ учун 3 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган. Улар Тошкентга келдими?

- Бу сюрприз бўлади, эртанги ўйинда буни билиб оласиз.


- "Локомотив"нинг ўйинларини томоша қилдингизми?

- Андрей Фёдоровни яхши биламан. У билан бирга ўқиганман. "Локомотив"нинг "Рейнжерс" билан ўйинини томоша қилдик. Шунингдек, "Жиангсу" билан ўйинни ҳам ўрганиб чиқдик. "Локомотив" икки ўйинда икки ҳил таассурот қолдирди.


- Ўзбек футболидан ёқтирган футболчингиз борми?

- Одил Аҳмедов. "Анжи", "Краснодар"да ўйнаган футболчини яхши биламан. "Локомотив"дан эса Марат Бикмаевни яхши танийман. Унинг ўйинлари менга ёқади.


- "Пахтакор"га қарши бекор қилинган ўйин тайёргарлик режаларига жиддий таъсир ўтказдими?

- Йўқ. Об-ҳаво худонинг қудрати. Шу боисдан бундан унчалик ҳафа бўлмадик. Эртанги ўйинда бизнинг томонга ҳам мухлислик қиладиган томошабинлар кўп бўлади. Шу боисдан ўйин қизиқарли кечиши шубҳасиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика