Latest news

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17

"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди News

"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди

"Истиқлол" бош мураббийи Рикарду Са Пинту ўзбекистонлик икки ҳимоячининг шикастланиши ҳақида гапирди.

"Истиқлол" учун янги мавсум бошланган, жамоада жароҳатлар сабаб икки нафар ўзбекистонлик легионер йўқ. Бош мураббий Рикарду Са Пинту Рустам тез орада қайтиши, Жалолиддин эса мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишини маълум қилди.

"Афсуски, Машариповни бир неча ойга йўқотдик. У барча позицияларда ўйнай олади, унинг йўқлиги ачинарли. Умид қиламанки, у тез орада қайтади. Машарипов бўлганида Мунирни жамоага қўшиб олмаган бўлардим.

Машарипов жуда оғир жароҳат олди ва операциясиз тузалмоқчи. Фаолиятим давомида ўзимда шундай жароҳат олганман  ва уч марта олдинги хочсимон боғламимдан операция бўлганман, бу жуда оғир эканини биламан.

Ушбу жароҳатдан кейин қаттиқ меҳнат қилсангиз, ўйнашда давом этишингиз мумкин. Мушаклар устида ишлашингиз ва мунтазам равишда физиотерапияга боришингиз керак. Машариповнинг муаммоси тез орада ҳал бўлади деган умиддаман.

Рустам Ашурматовнинг қайтишини кутмоқдамиз. У яқин 2-3 ҳафта ичида қайтиши кутилмоқда", – деди португалиялик мураббий.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика