Latest news

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  9 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

"Истиқлол" бош мураббий: "Остон Ўрунов бизга керак эмас деб айтмаганман. Мен Ўруновни ОЧЛдан бери кузатиб келгандим" News

"Истиқлол" бош мураббий: "Остон Ўрунов бизга керак эмас деб айтмаганман. Мен Ўруновни ОЧЛдан бери кузатиб келгандим"

Теҳроннинг "Истиқлол" клубида Остон Ўруновнинг трансфери сабабли келиб чиққан можаро давом этмоқда

Бир неча кун аввал "Истиқлол" бош мураббийи Жавод Некунам ва клуб вице-президенти ўртасида Остон Ўруновнинг трансфери сабабли можарога боришгани ҳақида хабар берган эдик. Жавод Некунам "Санат Нафт"га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида яна бир маротаба Остон Ўруновнинг трансфери бўйича изоҳ берди.

Жавод Некунам: "Ўрунов бизга керак эмас деганимни исботлаб беринг. Айрим бир шахсларда аудио исбот бор эди-ку. Ўша аудио хабарни оммага тарқатингларКўрайлик-чи, ким Ўрунов бизга керак эмас деган экан. Мен Остон Ўрунов ва яна иккита эронлик футболчини жамоа қўшиб олиш кераклигини кўп маротаба айтгандим. Ўруновнинг ва иккита эронлик футболчи менга керак эди. Ўрунов трансфери бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмадик ва у "Персеполис"га йўл олди"

 


Шунингдек маҳаллий журналист Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" сафига келиб қўшилганидан сўнг Остон Ўрунов вариантидан воз кечилгани ҳақида савол берганди. Жавод Некунам журналистнинг саволига қўйидагича жавоб берди.

"ОЧЛдаги "Навбаҳор" - "Нассажи" ўйинидан кейин мен Ўруновни сотиб олишимиз керак дедим. Бунга олти ой бўлди. Мавсум якунига кўра Остоннинг  "Навбаҳор" билан шартномаси тугаши ва биз ушбу ўйинчини ўз сафимизга қўшиб олишимиз кераклигини илтимос қилгандим. Остоннинг шартномаси учун 200 минг АҚШ долларидан кўпроқ сарфлашимиздан қатъий назар, мен ушбу футболчини ўз сафимизга қўшиб олишимиз кераклигини айтгандим. Расман хат жўнатдим ҳам. Машарипов эса эркин агент эди ва биз уни ўз сафимизга қўшиб олдик" - деди бош мураббий


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика