Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади News

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади

“Истиқлол” футбол клуби Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ташкил қилди.
Футбол мактабида 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар таҳсил олишлари мумкин.

Ушбу мактабга болаларни саралаб олиш жараёни давом этмоқда. Фарзандларини мактабга олиб келишни истаганлар шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни соат 08:00 да “Тўқимачи” стадионига олиб боришлари мумкин. Футбол мактабига ёшларни саралаш жараёни бир ой давом этади, саралашдан муваффақиятли ўтган ва мактабга қабул қилинган болалар махсус спорт экипировкалари билан таъминланади. Мактаб тарбияланувчилари машғулотларни “Тўқимачи” стадионида олиб боришади. 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар ўз ёш тоифаларида Тошкент шаҳар биринчилигида 2-босқичдан бошлаб норасмий тарзда иштирок этади. Тошкент шаҳар биринчилиги иккинчи босқичи июль ойидан бошланади.
 
Машғулотларни узоқ йиллар давомида биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда "Истиқлол" ФК бош мураббийи ҳисобланган Камол Жўнашев бошчилигидаги мураббийлар олиб боришади.

Фарзандини кўрикка олиб боришни хоҳловчилар 086 ҳажмдаги тиббий маълумотнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда спорт кийими олиб боришлари лозим бўлади.

Мураббийлар:
Камол Жўнашев – Катта мураббий (“А” лицензияга эга)
Ахрор Рустамов – Мураббий (“С” лицензияга эга)
Отабек Холдоров – Дарвозабонлар мураббийи (“С” лицензияга эга)
Фарход Султонов – Мураббий

Маълумот учун +99890 6343716 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика