Latest news

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  1 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  5 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони News

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони

Ҳар икки йилда ўтказилиб келинадиган 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати кеча ўз ниҳояcига етди.
Финалгача ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келган "Манчестер Юнайтед" голкипери Де Хеа дарвозаси нихоят испанларнинг финалдаги рақиблари - Италия терма жамоаси томонидан ишғол этилди. Бироқ бу Италияликларни қувонтирди деб бўлмайди. Чунки якунда барибир Испания ёшлар терма жамоаси Апенин ярим оролилик рақиблари устидан 2:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 21 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртачидаги Европа чемпионлиги тожини ҳимоя қилишга эришдилар.

2011 йилда ўтказилган сўнги чемпионатда ҳам айнан Испания термаси ғолиб бўлганди.

Испаниянинг ушбу термасидаги асосий юлдузлари Алькантара ҳамда Исколар финалда ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Алькантара хет-трикка эришган бўлса, Иско пенальтидан тўп киритди.

Италияликлар Иммобиле ва Бориниларнинг биттадан голлари билан жавоб бера олдилар ҳолос.

Шундай қилиб бу ёшдаги терма жамоалар ўртасида ҳам Испания европада тенгсиз эканлиги тасдиғини топди.
 
Евро U-21
Финал

Италия U-21 – Испания U-21 2:4 (1:3, 1:1)
Голлар: 0
:1 – 6 Алькантара, 1:1 – 10 Иммобиле, 1:2 – 31 Алькантара, 1:3 – 38, пенальти Алькантара, 1:4 – 66, пенальти Иско, 2:4 – 80 Борини.

Италия U-21
– Барди, Кальдирола, Ж. Донати, Бьянкетти, Реджини, Флоренци (Сапонара, 58), Верратти (Крими, 76), Ф. Росси, Борини, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 58).

Испания U-21 – Де Хеа, Бартра, Монтойя, И. Мартинес, А. Морено, Коке (И. Камачо, 86), Ильярраменди, Алькантара, Иско, Мората (Родриго, 80), Тельо (Муниаин, 71).

Огоҳлантиришлар: Коке (12), Верратти (18), Тельо (27), И. Мартинес (47), Реджини (65), Кальдирола (71), Крими (78). 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика