Испан суди Мессига қарши ишни қайта очди
		
		04 dec 2019 08:46
        News	
	Испан суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг хайрия фондига очилган иш қайтадан кўриб чиқиладиган бўлди.
Месси ва унинг фондига нисбатан фирибгарлик, пул ювиш ҳамда солиқлардан қочиш айби илгари сурилган. Судья Мария Тардон гувоҳ Федерико Реттори сўровига асосан ишни қайтадан очган. Реттори Мессига тегишли фондда 2012 йилдан 2015 йилга қадар фаолият олиб борган. Аввалроқ ушбу ходим футболчи, унинг отаси, акаси ва танишларини айблаб чиққан эди.
Ретторининг маълумотларига кўра, Месси фондига хайриялар ёпиқ ҳисоб рақами орқали келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, суд далиллар йўқлиги сабаб октабрда Мессига қарши ишни ёпган эди.
            Link            :         
                    Source                : abs.es
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments