Исмоиловнинг рақами бир шиша вино эвазига берилган...
18 mar 2016 14:25
News
Исмоиловнинг рақами бир шиша вино эвазига берилган...
МТЖ ҳимоячисини кеча берган раддиясидан сўнг, унинг телефон рақамини "МатчТВ"га топиб беришда фаоллик кўрсатган "Sports.ru" сайти блогери Евдоким Раимов бу ҳақда янги блог ёзиб чиқди. Эътиборингизга, у томонидан ёзилган блогнинг айрим қисмларини тақдим этамиз.
"Қизиқ вазият, бу ерда журналист хато қилган ёки футболчи ўз интервьюсини тан олгиси йўқ. Сизларга кичик ҳикоямни айтиб бераман".
"Менинг "ВКонтакте" саҳифамга Константин Белюковдан (СС журналисти) хат келиб тушди. У Анзур билан боғланмоқчи бўлганилигини айтиб, унинг телефон рақамини топиб беришимни сўраган эди. Бу зўр-ку, унинг рақамини излашга тушдим. Бу борада ўзбек футболида фаолият олиб бораётган мутахассисларга мурожаат қилдим. 29 февраль куни менга Анзурнинг рақамини беришди. Бунинг учун Ўзбекистон футбол федерациясининг ходимига раҳмат! Мен рақам учун унга бир шиша қуруқ оқдан (вино) ва яна бир нарса ваъда қилдим. Шу тариқа рақамни Константин Белюковга бердим ва бизнинг ўртамиздаги ёзишма якунига етди", - деб ёзади Евдоким.
Sports.ru сайтидан кўчирма
Ҳикоясида давом этар экан, блогер шундай ёзади:
- Интервьюдан кейин "Файсбук"даги саҳифамга иккита ёқимсиз хат келиб тушди. Бири Исмоиловнин рақамини берган ЎФФ ходимидан, иккинчисини фақатгина иш жиддийлашсагина айтаман. Хуллас мен мазкур интервью учун айбдор бўлиб қолдим.
Сўнг Александр Муйжнекни (1993 йилда тавваллуд топган журналист. Айнан у Анзур Исмоилов билан "суҳбат" қурган) "Файсбук"даги саҳифасида унга хат ёзиб юбордим. У фақат мени ўз дўстлари сафига қўшиш билан чегараланди.
Шундан сўнг Евдоким ўз саҳифасига "пост" қолирган:
"Страна должна знать своих героев. Автор несуществующего интервью с Анзуром Исмаиловым -Александр Муйжнек. Человек из Советского Спорта и сайта Матч ТВ".
Таржимаси: - Мамлакат ўз қаҳрамонини билиши керак. Анзур Исмоилов билан тўқилган интервьюнинг муаллифи - Александр Муйжнек. "СС" ва "МатчТВ ходими.
У ўз хатига жавоб ололмагач, мазкур постни ёзган ва у ерга "МатчТВ"нинг бошқа бир ходими жавоб ёзган.
- Футболчингиз ғалати бола экан, сиз унга ишоняпсизми, Биз ҳаммасини ўйлаб топганимизга?
Унга жавобан Евдоким Раимов муаллифга хат ёзгани аммо ундан жавоб олмаганини айтган.
Қиссадан ҳисса шу-ки, ЎФФнинг матбуот хизмати ва футболчининг рухсатисиз қайсидир ЎФФ ходими Анзур Исмоиловнинг телефон рақамини, қандайдир совға эвазига ўзи танимаган кишига беришга ҳаққи йўқ!
Евдоким Раимовга келсак, у шунчаки терма жамоаси футболчисини нуфузли сайтлардан бирида интервьюсини чиқишини истаган, аммо воқеалар ривожини бундай бўлишини кутмаган.
Comments