Latest news

13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  8 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  11 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик"

Ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клубида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур жараён-савол жавоб кўринишида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг футболга кириб қандай бўлган?

- Болалигимда, аниқ ёдимда бор боғча ёшида эдим, акам футболга олиб борардилар. Ўшанда "Тўқимачи" номли футбол жамоаси бор эди, ўша ерда илк бор футбол учрашувларини ўтказганмиз.

- 2008 йилда Осиё чемпионатида Аҳмад Убайдуллаев бошқарган ёшлар терма жамоамизда ўйнагансиз. Шу мусобақа ҳақидаги фикрларингиз...


- Ҳа, ўша йилги Осиё чемпионатини яхши хотирлайман, ажойиб мусобақа бўлганди. Ярим финалда Жанубий Кореяни таслим этгандик. Фақат финал учрашуви кўнгилдагидек бўлмаган.

- Ҳозирда миллий чемпионатларимизда ҳакамлик мавзуси кўп кўтарилаяпти. Шунингдек VAR тизими футбол учрашувлари давомида вақтни кўп олиб қўймоқда. Бу ҳақида фикрингиз қандай?


- Фикримча, ҳозирги ўзгаришларнинг барчаси ижобий томонга бўлмоқда. Бу йилги мавсумда ҳакамлик энг ҳаққонийси бўлаяпти деб айта оламан.

- Миржалол Қосимов сизни ёш бўлишингизга қарамай миллий терма жамоага жалб этганди. Ўшанда термамизда Анвар Ғофуров, Анзур Исмоилов, Хайрулла Каримов каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилишингизга тўғри келган. Бундай кучли босимни қандай енгиб ўтгансиз?

- Миллий терма жамоамизга таклиф кутилмаганда юз берган. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов ва тажрибали футболчилар мени қўллаб-қувватлашган. Шу сабабдан менда бу борада ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган. Миржалол Қосимовга нисбатан ҳамиша ҳурматим баланд.

- Ислом Тўхтахўжаевни қайси мураббий кашф қилган?

- Бу саволга Миржалол Қосимов ва Аҳмад Убайдуллаев деб жавоб берсам тўғрироқ бўлади.

- Сиз бир муддат Хитой чемпионатида ҳам ўйнадингиз. Ушбу чемпионатдан биз ҳам ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар борми?


- Шахсий фикрим, бизнинг чеипионатлар Хитойдан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетган. Клубларда маркетинг бўйича ишлар жуда зўр деб айта олмайман.

- "Қизилқум"да ички муҳит ва жамоа бош мураббийи Хамиджон Актамов билан муносабатларингиз қандай?


- "Қизилқум"да ички муҳит аъло даражада, биз бир оиладекмиз. Ҳозирда жамоада кучли футболчилар жам бўлган, жорий мавсум ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун курашамиз. Бош мураббий Хамиджон Актамов билан муносабатимиз яхши.

- Миллий терма жамоамизнинг Швецияга қарши ўйинидан хулоса қилинса қандай ўзгаришларни кўрдингиз?


- Тўғриси ушбу ўйиннинг иккинчи бўлимини томоша қилдим, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Менимча, ҳозир бирон ўзгариш ҳақида гапиришга эрта.

- Саудия Арабистони билан ўйинда терма жамоамизнинг собиқ бош мураббий Вадим Абрамов футболчилар ўйнайдиган позицияларни ўзгартирди. Бу ҳақида фикрингиз қандай, Абрамовнинг бу услуби қанчалик тўғри эди?


- Ўшанда таркибни ўйин бошланишидан аввал билдим. Вадим Абрамов бу ўзгаришлар билан қандайдир янгича услубни режа қилганди, лекин ўхшамади.

- Футболчилик фаолиятиятингизда энг ёдда қолган ўйин қайси?

- Миллий терма жамоасиз либосида биринчи ўтказган ўйиним.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган мураббийлар орасида сизнингча қайси бирига етарлича имкон берилмаган?


- Бу борадаги фикрим, Эктор Куперга етарлича имкон берилмаган деб ўйлайман.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?


- Юрий Вазгенович жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий.

- Хориж чемпионатларнида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Миланнинг "Интер" клуби мухлисиман.

- “Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз?

- Тилакларим барчалари ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. "Нефтчи"га омад ва ғалабалар ёр бўлишини, мавсум якунида чемпионликни тилайман. Мухлислар ҳамиша севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашдан чарчамасинлар.

Суҳбат сўнгида Ислом Тўхтахўжаев ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди: 



Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика