Latest news

19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  18 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради" News

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради"

Суперлиганинг 2-турида “Андижон” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мухлислари учун ҳақиқий байрамона кайфиятни ярата олди.

Учрашувда учинчи гол муаллифига айланган ҳимоячи Ислом Маматказин ҳам “Андижон”нинг ғалабасига катта ҳиссасини қўша олди. 

-Ислом, ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклаймиз. Бундай учрашувдан сўнг нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда шиддатли ўтди. Тарихни янгилаш пайти келганди ва буни янгиладик. Бу бизнинг “Бунёдкор” устидан биринчи ғалабамиз бўлди. Ушбу муваффақиятга ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз. Барча келган мухлисларга ва бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради.

-Йирик ҳисобдаги ғалабани қанчалик кутгандингиз? Умуман, баҳсдан олдин қандай ҳисобни ўйлагандингиз?

-Тўғриси, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандик. Ўйиндан олдин 2:0 ёки битта тўп фарқи билан ютамиз, деб ўйлагандим.

-Ўйин давомида “Бобур Арена”да юзага келган муҳит ҳақида нима дея оласиз ва бу сизга қандай таъсир қилди?

-Учрашувдаги муҳит бизга яхши таъсир кўрсатади. Айтиб ўтганимдек, мотивация беради. Футболчиларни руҳлантиради ва ўзига яраша куч бағишлайди. Бу орқали биз 12-ўйинчига эга бўлиб, майдонда бир футболчи кўп ўйнагандек бўламиз.

-Голингизни Конор Макгрегор услубида нишонладингиз. Бунга олдиндан тайёрланганмисиз ёки тўсатдан шу нарса хаёлингизга келдими?

-Йўқ, бу тайёрланган нарса эмасди. Шунчаки, бир кун олдин гол урсам шундай нишонлайман, деган ўй хаёлимга келганди.

-Бу сизни “Андижон”даги ва Суперлигадаги илк голингиз…

-Ҳа, дебют голим бўлди.

-Дебют голингизни кимга бағишладингиз?

-Онамга.

-Бунёдкор” сизда қандай таассурот қолдирди?

-Ҳамма билади, “Бунёдкор” кучли жамоа бўлиб келган. Менимча, янги мураббийлар келгани сабабли уларда мослашув жараёни бўляпти.-

-Жамоада ғалабага иштиёқ ва шижоат кучли эди ва бу натижада ҳам сезилди. Жамоа бунинг учун қандай мотивация олди?

-Аввало айтишим керакки, жамоамизда муҳит аъло даражада. Ҳамма футболчилар тушуниб турганди ва тарихни янгилаш пайти келганлигини ҳис қилишаётганди. Ҳамма “Андижон” шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда “Бунёдкор” устидан фақат ғалаба қозониш учун курашдилар. Ҳали бунақа ғалаба бўлмаган. Биз ўз мақсадимизга эришганимиздан хурсандмиз.

-Энди Тошкентда “Сурхон”га қарши ўйин бор. Бўлажак баҳс ҳақида ўйлаётгандирсиз?

-Биз яна шу руҳда давом этиб, Худо хоҳласа, “Сурхон” билан ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз, деб умид қиламан.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика