Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Ислом Исмоилов Зоминдаги ғалабадан кейин: "Жамоанинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор" News

Ислом Исмоилов Зоминдаги ғалабадан кейин: "Жамоанинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор"

ПРО Лига 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов иштирок этди.




"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғри ғалаба қозондик, лекин бундай ғалаба менга керак эмас. Бугунги ўйин учун жамоамизнинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор. Бу ўйинни албатта таҳлил қиламиз, нафақат етакчи, бошқа футболчиларимизга ҳам эътирозларим етарлича. Сабаби ўйинга тайёргарлик давомида футболчиларга ҳужумкор ўйин намойиш этиш ҳақида кўрсатма берамиз. Лекин йигитлар биз истаган кўрсатмаларни бажармаяпти ёки бажара олмаяпти. Тўғрисини айтганда, бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим.

Ҳакамлар ишини баҳолайдиган махсус қўмита бор, уларни ишига баҳо бериш бизнинг вазифамиз эмас. Ўйин давомида мураббийда вазиятдан келиб чиқиб ҳаяжон бўлади, бу табиий хол.

Такрор айтаман, биз тайёргарлик жараёнида футболчиларга фақат ҳужумкор ўйин намойиш этишлари бўйича кўрсатмалар берамиз. Машғулотларимиз ҳам ҳужумкор услубдаги футбол намойиш этишга мўлжалланган. Балки руҳият билан боғлиқдир, ёки бошқа сабаби бордир, футболчилар майдонда бизнинг кўрсатмаларимизни тўлиқ бажара олишмаяпти.

Шу ўринда сифатли майдон учун ва бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари учун "Зомин" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Бугун "Зомин" мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмади" - дейди Исломбек Исмоилов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика