Latest news

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  2 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак" News

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак"

Про лига 13-туридан ўрин олган "Турон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.




"Қийин ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. "Динамо" жамоаси ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда футболчилар мукаммал ўйин кўрсатди. Шунинг эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда жамоа ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Лекин, ютаётган вақтимизда ҳимояга ётиб олиш топшириғи берилмаган эди. Балки, бу руҳият билан боғлиқдир. Яна таҳлил қилиб кўриб чиқамиз. Ҳимояда кўпроқ ҳаракат қилганимиз ҳисобига рақиб қанотлардан ҳавфли ҳужумларни амалга оширди. Якунда пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Қолаверса, иккинчи бўлимда бизда чизиқлар орасидаги боғламлар узулиб қолди. Футболчилар ўйиннинг тонусини йўқотиб қўйгани ҳисобига биринчи бўлимдагидек ўйнай олишмади.

Тўғри, Суперлигага чиқишимиз учун рақиблардан очко олишимиз керак. Яъни "Шўртан", "Нефтчи", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишимиз керак. "Шўртан" ҳозир "Оқ-тепа"га ютқазди. Нималар бўлаётганини ҳеч ким тушунмаяпти. Бу турда ғалаба қозонган жамоа кейинги турда очко йўқотмоқда.

Мусобақа формати қай тарзда давом этиши регламентда кўрсатилган. 1-4 ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқиш йўлида ҳаракат қилишади. 5-8 ўриндаги жамоалар эса Про лигада қолиш учун курашишади. Икки давра давомида уй сафар тизимида ўтказилади.

"Турон" академияси борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий мураббийлар иш олиб боряпти. Ота-оналар клубга келишса ходимларимиз билан боғланишлари мумкин",- дейди Ислом Исмоилов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика